Ўзбекистон Қозоғистонни четлаб, Хитой билан боғловчи темир йўл қуришга “бош қўшмоқчи”
Local
−
27 March 2021 20369 1 minute
Ўзбекистон Қозоғистонни четлаб ўтиб, Қирғизистон орқали Хитойга уланувчи темир йўл қурилишини лойиҳалаштириш ва қуришда иштирок этишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Қирғизистон Ҳукумати сайтида хабар қилинган. Бу ҳақда томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма комиссия йиғилишида келишиб олинган.
“Ўзбекистон томони Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг маълум участкаларини лойиҳалаштириш ва қуришда иштирок этишга, шунингдек, лойиҳанинг техник-иқтисодий тайёрлигидан келиб чиқиб, молиялаштириш масалаларини ҳам кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди”, дейилади хабарда.
Томонлар темир йўл маъмуриятларининг таклифларига биноан ўзаро асосда тариф имтиёзларини бериш орқали темир йўл транспорти учун қулай шарт-шароитлар яратишга келишиб олдилар.
Қирғизистон Транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Гулмира Абдралиева икки томонлама ҳамкорлик доирасида транспортнинг ўзаро таъсирининг барча масалалари бўйича фаол ўзаро ҳамкорлик режалаштирилганлигини тушунтирган.
Хусусан, ёзги сайёҳлик мавсумига қадар Тошкент шаҳридан Иссиқкўл вилоятига автобус қатновини йўлга қўйиш масаласини ишлаб чиқиш режалаштирилган, шунингдек, томонлар Тошкент-Балиқчи темир йўл ва Тошкент-Томчи-Тошкент йўналишида ҳаво алоқаларида мавсумий йўналишларни тиклашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Бош вазири Улукбек Марипов жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. У ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28