Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик қилади
Local
−
13:56 273 1 minute
Бугун, 29 сентябрь куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги билан ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужжат жорий йилнинг 30 июль куни Чўлпон-Отада имзоланган. Қарор битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ичидаги процедураларни якунлаш мақсадида қабул қилинган.
Ташқи ишлар вазирлигига Қирғизистон томони зарур процедураларни бажаргани тўғрисида Ўзбекистон томонини хабардор қилиш топширилган.
Қарорда битимда ҳамкорликнинг қайси аниқ йўналишлари, ахборот алмашиш механизмлари ва томонларнинг мажбуриятлари кўзда тутилганига аниқлик киритилмаган.
Ҳужжат 10 кундан кейин кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга борган эди. Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолаган эди.
Live
AllStarship kosmik kemasi ilk bor orbitaga yo'l oldi
28 September