Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга келди
Жамият
−
25 Март 2021
24050Аввал хабар берганимиздек, бугун, 25 март куни Қирғизистон Бош вазири Улуғбек Марипов Ўзбекистонга келди. Тошкент халқаро аэропортида Қирғизистон Бош вазирини Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов кутиб олди.
Ташриф доирасида Улуғбек Марипов икки мамлакат ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
⠀
Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.
Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь