Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга келди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 25 март куни Қирғизистон Бош вазири Улуғбек Марипов Ўзбекистонга келди. Тошкент халқаро аэропортида Қирғизистон Бош вазирини Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов кутиб олди.

Ташриф доирасида Улуғбек Марипов икки мамлакат ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.

Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон Абдулла Арипов Улуғбек Марипов

Баҳолаганлар

725

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг