“Раҳмат, дада!”. “Арқадағ” ўғлини итбоқар унвони билан тақдирлади

World

image

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли, Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедовни “Туркманистонда хизмат кўрсатган ит боқувчи” унвони билан тақдирлади. Бу ҳақда “Turkmenportal” нашри хабар берди.

Сердар Бердимуҳамедов “Туркман алабайлари” ассоциацияси раҳбари ҳисобланади. У "Туркманистон мустақиллиги йилларида замонавий дунё илм-фан ютуқларидан фойдаланиш орқали тизимли парвариш ва наслчилик ишларида катта ютуқларга эришгани ва алабайлар шуҳратини дунёга ёйгани учун" унвонга сазовор бўлди.

Бердимуҳамедов унвон учун отасига миннатдорлик билдириб, “Туркман алабайлари” ассоциацияси халқнинг ғурури ва миллий бойлиги ҳисобланган ушбу ит зотининг шон-шавкатини дунёга тарқатишда давом этишини қайд этган.

Ўтган йили Туркманистон Президенти Ашхободда алабай итининг 15 метрлик тилла ҳайкалини очиб берганди. Шунингдек, мамлакатда алабай итлари шарафига байрам ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, “Туркманистонда хизмат кўрсатган ит боқувчи” унвони жорий йилнинг март ойида таъсис этилганди.


Rate Count

372

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends