“Арқадағ” итга ўрнатилган ёдгорлик очилишида иштирок этди
Олам
−
12 Ноябрь 2020
8132Туркманистонда Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Алабай номли итга ўрнатилган олтин ёдгорликнинг очилишида иштирок этди. Бу ҳақда “Türkmenistan bu gün” хабар берди.
Агентликнинг таъкидлашича, ёдгорлик шахсан “Арқадағ” – Президент Бердимуҳамедов ташаббуси билан қад ростлаган. Уни ўрнатишдан мақсад "ушбу ажойиб ҳайвонларнинг мислсиз жасорати ва буюк меҳрибон қалбига ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш, уларнинг миллатнинг тарихий тақдиридаги роли ва уларнинг халқ ҳаётидаги ўрнини таъкидлаш" экани айтилган.
Ёдгорликнинг умумий баландлиги 15 метрни ташкил этади. Шунинг 6 метри Алабайдир. Ит ҳайкали 9 метрлик айлана устун устига ўрнатилган. Қайд этилишича, 36 м диаметрли майдонда жойлашган 15 метрлик ёдгорлик ҳар томондан яққол кўриниб туради ва уни узоқдан пайқаш мумкин
2017 йилда Туркманистон раҳбари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга алабай кучукчасини совға қилганди. Бердимуҳаммедовнинг сўзларига кўра, итга “Верный”лақаби берилган.
2019 йил май ойида Бердимуҳаммедов Россия Бош вазири Дмитрий Медведевга ҳам алабай итидан совға қилди. Итга “Ике” тахаллуси берилган.
Туркман Алабай ёки бўри ити - Ўрта Осиё чўпон итининг бир тури. Бу сайёрадаги энг қадимги насллардан бири ҳисобланади. Ахалтеке оти билан бир қаторда, Алабай Туркманистоннинг миллий бойлиги ҳисобланади. Расмий рухсатсиз хорижга зотли ҳайвонларни экспорт қилиш тақиқланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь