“Арқадағ” ташкил қилган жамоа кетма-кет 96 та ўйинда ғалаба қозонди

Спорт

image

Жорий йилнинг 2 август куни Туркманистоннинг “Арқадағ” жамоаси мамлакат Суперкубокида “Аҳал”ни йирик 3:0 ҳисобда мағлубиятга учратди. Шу тариқа, 2023 йил Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташаббуси билан ташкил этилган жамоа кема-кет 96 та ўйинда ғалаба қозонди.

Клуби ташкил этилгандан буён мамлакат Олий лигасида ҳалигача бирор марта ҳам очко йўқотмади.

“Арқадағ” илк мавсумида Туркманистон Олий лигасидаги барча 24 учрашувда ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритган. Кейинги мавсумларда ҳам ғалабали юришини давом эттирган “Арқадағ” кубок баҳсларида ҳам мағлубият нималигини билмаяпти.

Клуб ташкил этилганидан буён миллий чемпионат доирасида ўтказган барча 96 учрашувда ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа қайд этди. Шу тариқа, “Арқадағ” Туркманистон чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул сериялардан бирига муаллифлик қилиб, ички мусобақаларда мутлақ устунлигини давом эттирмоқда.

Маълумот учун, “Арқадағ” ўтган мавсум Осиё чемпионлар лигаси 2 мусобақасида “Андижон” билан бир гуруҳдан ўрин олганди. Туркманистонликлар водийликлар билан бўлган ҳар иккала баҳсда ҳам дуранг қайд этиб, гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал этганди. Жамоа кейинчалик плей-офф босқичида Саудия Арабистонининг “Ал Наср” клуби тўқнаш келиб, икки ўйин натижасига кўра, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг