“Арқадағ” Туркманистонда “Хизмат кўрсатган ит боқувчи” медалини жорий этди
Олам
−
17 Март 2021
6185Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов парламентда қабул қилинган Туркаманистондан “Хизмат кўрсатган ит боқувчи» ва “Халқ ит боқувчиси” фахрий унвонларини яратиш тўғрисидаги қонунларни имзолади. Бу ҳақда “Ремблер” хабар қилди.
Депутатлар унвонларнинг таъсис этилишини Президентнинг “миллий тарихий ва маданий меросни сақлаш ҳамда оммалаштиришга қаратилган ҳаракатлари” билан боғлаган.
Бердимуҳаммедов фахрий ит боқувчиларга тақдим этилаётган медаль ва Алабай зотли итларга (Ўрта Осиё чўпон ити) топшириш режалаштирилган “Йилнинг туркман жасур Алабайи” медалини шахсан кўриб чиққан. Қолаверса, медаль ҳам Президент қарори билан таъсис этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бердимуҳамедов алабай ити шарафига мамлакатда янги байрам кунини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилганди.
LiveБарчаси