“Арқадағ” Туркманистонда алабай ит шарафига янги байрам таъсис этди

Олам

image

Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов алабай ити шарафига мамлакатда янги байрам кунини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилди.

Туркман алабай байрами апрель ойининг ҳар сўнгги якшанбасида Миллий ахалтекин оти куни билан бирга нишонланади. Бу ҳақда Туркманистон телевидениеси хабар берди.

Ўтган йили ноябрь ойида Бердимуҳамедов Ашхабодда алабайнинг олтин ҳайкалини тантанали равишда очиб берганди. Ҳайкал экранли постаментга ўрнатилган. Очилиш маросимида ушбу зотли итлар иштирокида видеороликлар экранда намойиш этилган.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов алабай итлар ишқибози. Мамлакатга ташриф буюрган кўплаб нуфузли меҳмонларга совға сифатида алабай зотли итлар тортиқ этиши анъана тусига кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

474

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made