Бўка туманига янги ҳоким тайинланди
Local
−
12:42 2389 1 minute
Мурод Илҳомович Абдуазимов Тошкент вилоятининг Бўка туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 20 август куни Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги мақсад ва вазифаларнинг ижроси юзасидан таҳлилий маъруза қилган.
Шунингдек, сессияда ташкилий масалалар ҳам кўрилган. Хусусан, Зоир Мирзаев Бўка тумани ҳокими лавозимига айни пайтда “Агробанк” АТБ Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Мурод Илҳомович Абдуазимов номзодини тавсия қилган. Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши эса Мурод Абдуазимовни туман ҳокими этиб тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўка тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Сардор Исоқулов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбари лавозимига ўтиши муносабати билан ҳокимликдан озод этилган эди. Сардор Исоқулов 2025 йилдан буён Бўка тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Live
All