Яккасаройнинг гламур ҳокими истеъфога чиқарилди

Local

−

image

Нилуфар Анваровна Аллабергенова Яккасарой тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

У 2023 йилнинг 9 октябрь куни Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Маълумот учун, Нилуфар Аллабергенова 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Аллабергенова шу пайтгача қатор масъулиятли вазифаларда, шу жумладан, турли йилларда Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2019 йилдан шу 2023 йилнинг октябрь ойига қадар Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends