Қўлга олинган “авторитет”лар, вазирликка кўтарилган ҳоким, “тонировка” бўйича огоҳлантириш ва бошқа хабарлар

Жамият

Якунига етаётган 12 сентябрь санасининг энг муҳим хабарлари билан танишинг.

Поездда вафот этган ўзбекистонлик бўйича расмий маълумот берилди

Аввалроқ, Россиянинг Астрахан вилояти “Оқсарой” станциясида поезддан 52 ёшли ўзбекистонлик эркак жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур хабарга “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ маъмурияти изоҳ берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Россиянинг Астрахан вилоят ҳудудида ҳаракатланаётган 323-сонли поезднинг 13-вагонида кетаётган, жорий йил 5 сентябрь куни Нукусдан Волгоградга бориш учун йўлга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида яшовчи 52 ёшли А.Г исмли йўловчи ўзини ёмон ҳис қилган ва тоби қочган. Вагон кузатувчилари дарҳол тез тиббий ёрдам чақиришган. Поезд “Оқсарой” (Россия) назорат-ўтказиш пунктига етиб келганда йўловчининг аҳволи оғирлашган ва вафот этган. 

2019 йил бошидан буён 15 нафар “авторитет” ҳибсга олинган

Шу йилнинг 10 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят полицияси бошқармаси бошлиғи Aрманбек Баймурзин Қозоғистонда йил бошидан буён 15 нафар “авторитет” жиноий жавобгарликка тортилганини маълум қилди. 

Жепаров Эктор Куперни кетишини хоҳлайди

Кеча, 11 сентябрь куни Тошкентнинг "Ҳумо" ҳоккей жамоаси Россиянинг "Рязань" клубига қарши музга чиқиб, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган илк ўйинни томоша қилиш учун Футбол бўйича Ўзбекистон милли терма жамоасининг собиқ аъзоси Сервер Жепаров ҳам муз саройига келган ва бу ҳақда ўзининг Instagram'даги саҳифасига пост жойлади. 

Тошкентда жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни кечги вақтда Шайхонтохур туманидаги “Чарх Новза” маҳалласида уч нафар шахслари аниқланмаган кимсалар тўрт қаватли турар-жойнинг иккинчи қаватидаги хонадондан ичида катта миқдорда пул бўлган сейфни ўғирлаб кетишган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган тезкор-тергов ишлари давомида жиноятга алоқадор кимсаларнинг шахсларини аниқланган. Улар автомобиль рақамларини ўзгартирганликларига, ниқоб ва қўлқоплар кийганларига қарамасдан қўлга олинган. Барчалари – муқаддам судланган шахслар, тўрт нафари эса бир неча бор жиноятга тортилганлар қаторидан.

Расман: Сергели ҳокими вазир бўлди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бўлиш учун кўрсатилган Нозим Ҳусанов номзодин кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, Сергели тумани ҳокими Нозим Бахтиёрович Ҳусанов номзодини Олий Мажлис Қонунчилиги депутатлар ва Сенат маъқуллади. Шундан сўнг Нозим Ҳусанов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди.

Мирзиёев билмайдиган, хоҳламайдиган раҳбарлар ҳақида гапирди (видео)

Кеча, 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган мазкур йиғилишда  Президент тадбиркорлик субъектларига имкониятлар яратиш ҳақида фикр билдирди. “Ҳар куни изланишдамиз, тадбиркорга қандай кўмак берайлик, тадбиркорга нима қилайлик? Тадбиркор эмин-эркин, ҳалол, пок, адолатли ишласин. Ҳудудларда тадбиркорлик соҳасида ишлатилмаётган резерв ва имкониятлар ҳали жуда кўп. Тадбиркорликни ривожлантириш буйича янги тизим қандай ишланиши кераклигини жойларда кўпчилик раҳбарлар ҳали яхши билмайди, хоҳламайди, ўзини қийнамайди”, деди Шавкат Мирзиёев. “Бино турибди тадбиркорлик субъекти вилоятда, туманда, маҳаллада биронта қурилган бино ишламасдан турмаслиги керак. Мана бу ислоҳот қандай бўлади унга пул кетган”, деди Давлат раҳбари. 

156 нафар ўзбекистонлик Суриядан қандай қутқарилди? “Меҳр” операцияси тафсилотлари очиқланади (видео)

Ўзбекистон тарихида ўтказилган илк гуманитар операция – “Меҳр” тўғрисида ҳужжатли фильм намойиш қилинади.

Операция ортида ким турган эди? Шавкат Мирзиёев уни ишлаб чиқишга қачон буйруқ берганди? Буларнинг бари “Меҳр” гуманитар операцияси ҳақидаги ҳужжатли фильмда айтиб ўтилади. Ушбу фильмда, телевидениеда биринчи марта “Ал-Ҳол” масканида тасвирга олинган тезкор кадрларни кўрсатилади. Фуқароларнинг қайтарилишини ташкил этган махсус гуруҳ раҳбари билан суҳбат тақдим этилади ҳамда уларнинг кейинги тақдири ҳақида маълумот берилади.

ДЙҲХХ “тонировка” масаласида ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати “тонировка” учун тўловлар бир неча маротаба арзонлаштирилиб, қулайлик яратилганига қарамай, мавжуд тартибларни бузаётган ҳайдовчилар учратганини маълум қилди. Шу сабабданДЙҲХХ ҳайдовчиларни огоҳлантирди.

Президентнинг акаси Болгария ва Руминияга элчи бўлди

Қирғизистон Республикасининг Жокорку Кенгеши Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси Украина ва Модовадаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жусупбек Шариповни Қирғизистоннинг Болгария ва Руминиядаги элчиси этиб тайинлашни маъқуллади. Фаолияти давомида Шарипов Қирғизистоннинг Қувайт, Марокаш, Иордания ва Бахрайндаги элчиси лавозимларида ҳам ишлаган.

Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича қарор қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

Қарорга кўра, ёш оилалар учун қурилаётган 2116 та уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағи ҳисобига 7 йил муддатгақайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг бўлган ставкада ссуда тариқасидаажратилади (ҳозирга қадар бошланғич бадал Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлиқ тўлаб берилган).

Навбаҳор ХТБ бошлиғининг ўлим тафсилотлари маълум қилинди

Аввалроқ, шу йилнинг 6 сентябрь куни Навоий вилояти Навбаҳор тумани халқ таълими бўлими раҳбари Мадина Атаниязова турмуш ўртоғи томонидан ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум бўлишича, 6 сентябрь куни  соат тахминан 20:20ларда Мадина Атаниязова ишдан келиб, қизига янги китоб совға қилади ва эгнидаги кийимларини алмаштириш мақсадида ётоқхонасига киради.

Энг хавфли рус қуроллари номи эълон қилинди

С-400 "Триумф" ҳаво мудофаа тизими, "Бастион-П" қирғоққа қарши ракета тизими ва "Искандар" операцион-тактик комплекси рус қуролининг энг хавфли тури ҳисобланади, деб ёзади Буюк Британиянинг “Janes360” нашри Британия ҳаво кучлари бошлиғининг потенциал ва жанговар тайёргарлик бўйича ёрдамчиси Жулиан Баллнинг баёнотига таяниб.

Атамбоев иши: ҚСДПдан ҳужжатлар тортиб олинди

Кеча, 11 сентябрь куни Қирғизистон Ҳарбий прокуратураси терговчилари Қирғизистон социал демократик партияси идорасига келиб, партия ҳужжатларини тортиб олди. Сиёсий ташкилот раисининг ўринбосари Кундуз Жолдубаеванинг сўзларига кўра, Қирғизистон Олий суди вакиллари ҳеч қандай ордер тақдим этмаган.

Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга тайинланди

Бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Шайх Абдулазиз Мансур (Мансуров Абдулазиз Дадажон ўғли) 1944 йил Фарғона туманида туғилган. 

Хонтўраевнинг рақиби маълум бўлди

ММА жангчиси Мурод Хонтўраев катта танаффусдан сўнг яна рингга қайтмоқда. "Осиё айиғи" 22 сентябрь куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўзининг профессионал жангини ўтказади. Бугун расман Хонтўраевнинг рақиб маълум бўлди. Мурод россиялик 33 ёшли ММА жангчиси Евгений Мякинкинга қарши рингга чиқади. 

Месси Роналдунинг таклифини қабул қилди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду узоқ йиллик рақобатдоши Лионель Месси билан тушлик қилишни хоҳлаётганини айтган эди. Аргентиналик футболчи эса Роналду билан яқин дўст эмаслигига қарамай, унинг таклифини қабул қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг