2019 йил бошидан буён 15 нафар “авторитет” ҳибсга олинган

Олам 7903
image

Шу йилнинг 10 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят полицияси бошқармаси бошлиғи Aрманбек Баймурзин Қозоғистонда йил бошидан буён 15 нафар “авторитет” жиноий жавобгарликка тортилганини маълум қилди, дея ёзади Tengrinews.kz. 

“2019 йилнинг шу даврида Қозоғистонда 146 жиноий вакил жавобгарликка тортилди. Улардан 19 нафари раҳбар, 112 нафар уюшган жиноятчилик гуруҳи аъзоси, 15 нафар жиноий ҳокимият аъзоси ҳибсга олинган”, деди Aрманбек Баймурзин.

Ноқонуний савдодан 194 та қурол, шу жумладан 35 та тўппонча, битта автомат, учта карбин, 39 та ов милтиғи, 116 ов милтиғи, 24 граната, иккита граната, 194 портловчи мослама, 5минг 340 та ўқ-дорилар олиб қўйилган.

Шунингдек, жиноятчиларлардан 123 килограмм гиёҳванд модда 1,7 килограмм героин, 117 килограмм марихуана, 4,3 килограмм гашиш, 21 та портловчи мослама, 5,6 мм калибрли ТОЗ маркали қурол, 3минг 2 дона патрон, учта кесувчи, учта тўппонча ва 232 дона портловчи мосламалар ва ўқотар қурол олиб қўйилган.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×