Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича қарор қабул қилинди
Local
−
12 September 2019 9818 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.
Қарорга кўра, ёш оилалар учун қурилаётган 2116 та уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағи ҳисобига 7 йил муддатга қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг бўлган ставкада ссуда тариқасида ажратилади (ҳозирга қадар бошланғич бадал Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлиқ тўлаб берилган).
Шунингдек, ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгач кейинги бутун муддат учун ҳисобланган қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдордаги фоизларнинг 25 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағи ҳисобига тўланади.
2020 йилдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун:
• дастлабки бадаллар ҳамда кредит бўйича биринчи беш йилдан кейинги фоиз тўловлари ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
• кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September