Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга тайинланди

Жамият 4197
image

Бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Шайх Абдулазиз Мансур (Мансуров Абдулазиз Дадажон ўғли) 1944 йил Фарғона туманида туғилган. 

1975–1979 йиллари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1980–1981 йилларда Судан ислом университетида таҳсил олган.

1982–1989 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Фатво бўлими мудири лавозимида ишлаган.

Шунингдек. Абдулазиз Мансур Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида илмий ходим, “Мовароуннаҳр” нашриёти мудири,                        Ўзбекистон Республикаси Президентининг миллатлаларо муносабатлар ва диний масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси каби масъул лавозимларда фаолият юритган.

2006 йилдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси (муфтий) ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2018-2019 йилларда бир муддат Тошкент шаҳрининг бош имом хатиби ва Минор масжидининг имоми бўлиб ҳам ишлаган.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 137
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×