Поездда вафот этган ўзбекистонлик бўйича расмий маълумот берилди
Жамият
−
12 Сентябрь 2019
5511Аввалроқ, Россиянинг Астрахан вилояти “Оқсарой” станциясида поезддан 52 ёшли ўзбекистонлик эркак жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур хабарга “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ маъмурияти изоҳ берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Россиянинг Астрахан вилоят ҳудудида ҳаракатланаётган 323-сонли поезднинг 13-вагонида кетаётган, жорий йил 5 сентябрь куни Нукусдан Волгоградга бориш учун йўлга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида яшовчи 52 ёшли А.Г исмли йўловчи ўзини ёмон ҳис қилган ва тоби қочган. Вагон кузатувчилари дарҳол тез тиббий ёрдам чақиришган. Поезд “Оқсарой” (Россия) назорат-ўтказиш пунктига етиб келганда йўловчининг аҳволи оғирлашган ва вафот этган.
Вагон кузатувчилари ҳамда йўловчиларнинг сўзларига қараганда йўл давомида ҳеч қандай зўравонлик, ёки қасддан зарар етказиш ҳолатлари кузатилмаган. Чегара пунктига келган шифокорларнинг маълумотига кўра А.Г нинг вафотига унинг юрак хуружи сабаб бўлган.
LiveБарчаси