Месси Роналдунинг таклифини қабул қилди

Спорт

image

 "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду узоқ йиллик рақобатдоши Лионель Месси билан тушлик қилишни хоҳлаётганини айтган эди.

Аргентиналик футболчи эса Роналду билан яқин дўст эмаслигига қарамай, унинг таклифини қабул қилди.

"Унинг таклифини қабул қилдимми? Ҳа. Мен ҳар доим у билан муаммоларим бўлмаганини айтганман. Биз ҳеч қачон дўст бўлмаслигимиз мумкин, чунки битта кийим алмаштириш хонасида бўлмаганмиз, аммо мен уни доим тақдирлаш маросимида кўраман ва бошқа муаммо йўқ.

Айтганча, биз охирги тақдирлаш маросимида бир-биримиз билан узоқ вақт суҳбат қурдик. Бирга тушлик қиламизми ёки йўқ, билмайман. Ҳар биримизнинг ўзимизнинг ҳаётимиз ва мажбуриятларимиз бор. Аммо, унинг таклифини қабул қилдим", деди Лионель Месси.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Роналду

Баҳолаганлар

347

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг