Мирзиёев билмайдиган, хоҳламайдиган раҳбарлар ҳақида гапирди (видео)
Жамият
−
12 Сентябрь 2019
17096Кеча, 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган мазкур йиғилишда Президент тадбиркорлик субъектларига имкониятлар яратиш ҳақида фикр билдирди. “Ҳар куни изланишдамиз, тадбиркорга қандай кўмак берайлик, тадбиркорга нима қилайлик? Тадбиркор эмин-эркин, ҳалол, пок, адолатли ишласин. Ҳудудларда тадбиркорлик соҳасида ишлатилмаётган резерв ва имкониятлар ҳали жуда кўп. Тадбиркорликни ривожлантириш буйича янги тизим қандай ишланиши кераклигини жойларда кўпчилик раҳбарлар ҳали яхши билмайди, хоҳламайди, ўзини қийнамайди”, деди Шавкат Мирзиёев. “Бино турибди тадбиркорлик субъекти вилоятда, туманда, маҳаллада биронта қурилган бино ишламасдан турмаслиги керак. Мана бу ислоҳот қандай бўлади унга пул кетган”, деди Давлат раҳбари.
“Кимники бўлишидан қатъийн назар тадбиркорникими, давлатникими солиқ тўлаши керак, ишлаши керак. Келгуси йил одамларнинг талабини қайси соҳадан агар маҳаллий бюджетга пул тушмаса қандай қилиб бажарамиз, талаб яна икки карра кўпаядику. Ҳаммамиз тадбиркорга хизмат қилишимиз керак бўлган замон келди ҳозир. Шунда натижа бўлади деди Президент.
“Йил якунига қадар ҳар бир туманда икки карра кўпайтириш керак ўрта ва кичик бизнеснинг сонини, шароитини, имкониятини, пул тушумини ва ҳоказо...Шунда биз келгуси йилга замин яратамиз”. деди Шавкат Мирзиёев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь