Ўзбекистон Президенти Япония Дўстлик лигаси аъзолари билан учрашди
Жамият
−
12:09 364 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 декабрь куни Япония Либерал-демократик партияси вице-президенти, парламентдаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси ва шу билан бирга Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстлик лигаси раиси Таро Асо билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Лига аъзолари ҳам қатнашган учрашувда Ўзбекистон – Япония стратегик ҳамкорлик муносабатларини, жумладан, парламентлараро йўналишда янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Дўстликк лигаси, айниқса, унинг раиси Таро Асо Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси юксак баҳоланган.
Парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва қўшма ташаббусларни илгари суришда парламентлардаги дўстлик гуруҳларининг ролини кучайтириш муҳимлиги таъкидланган.
Учрашув якунида 2026 йилда навбатдаги Парламентлараро форумни Ўзбекистонда ташкил этишга келишиб олинди.
Маълумот учун, Ўзбекистон билан дўстлик лигаси 2002 йилда ташкил этилган ва ҳозирги пайтда унинг аъзолари сони 40 нафардан ошган. Улар орасида Япониянинг таниқли сиёсат арбоблари, нуфузли депутат ва дипломатлари бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Япония парламенти спикери билан учрашганди.
Live
Барчаси