Президентнинг акаси Болгария ва Руминияга элчи бўлди

Олам

image

Қирғизистон Республикасининг Жокорку Кенгеши Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси Украина ва Модовадаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жусупбек Шариповни Қирғизистоннинг Болгария ва Руминиядаги элчиси этиб тайинлашни маъқуллади, дея хабар қилади “Kaktus media”.

Фаолияти давомида Шарипов Қирғизистоннинг Қувайт, Марокаш, Иордания ва Бахрайндаги элчиси лавозимларида ҳам ишлаган. 

Шунингдек, депутатлар Чингиз Ишанбековни Қирғизистон Республикасининг Қатардаги элчиси этиб тайинланишини маъқуллади. 

Бунгача Ишенбеков Қирғизистоннинг Саудия Aрабистонидаги элчиси бўлиб ишлаган. Қирғизистоннинг Қатардаги элчиси Нуран Ниязалиев Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангандан сўнг унинг ўрни бўшаб қолганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

элчи Жусупбек

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг