Зойир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм берилишини айтди (видео)

Жамият

image

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилди. Бу ҳақда ҳоким айни пайтда Чирчиқ шаҳридаги мактаб директорлари билан учрашуви чоғида, таълим кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.

Ҳоким вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббуси илгари сурилишини қайд этган.


Шунингдек, олий таълим соҳасида яхши натижа кўрсатган учта туман – Нурафшон, Ангрен ва Оҳангарон туманлари халқ таълими бўлимларига 12 миллион сўмдан мукофот пули ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокимлиги учун 2 дона, Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги учун 1 дона хизмат машинаси сотиб олиш учун бюджетдан 1 миллиард 336 миллион 500 минг сўм ажратгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Зойир Мирзаев Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг