Зойир Мирзаев 1,3 млрдга учта машина олмоқчи
Жамият
−
15 Ноябрь 2023
14231Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокимлиги учун 2 дона, Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги учун 1 дона хизмат машинаси сотиб олиш учун бюджетдан 1 миллиард 336 миллион 500 минг сўм ажратди. Бу ҳақда ҳокимнинг бугун, 15 ноябрь куни имзоланган 400-10-0-Ф/23 сонли “Маблағ ажратиш тўғрисида”ги фармойишида айтиб ўтилган.
Унга кўра, ушбу маблағлар вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йил 3 чорак якуни билан шакллантирилган даромадлар режасинининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан амалга оширилади.
Ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланишини таъминлаш Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси (А.Михманов) зиммасига юкланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ҳокими Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ҳамда Пара Осиё ўйинлари ғолиби ва совриндорларини 15 миллиондан 70 миллион сўмгача бўлган пул мукофотлари билан тақдирлаганди.