Зилзила қурбонлари сони 21 мингдан ошди
Олам
−
11 Февраль 2023 6601 1 дақиқа
Туркия жануби-шарқида рўй берган зилзила қурбонлари сони 21 043 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқамаси (AFAD) маълум қилди.
“Туркиядаги зилзилалар қурбонлари сони 21 043 кишини ташкил этди, 80 097 киши жароҳат олди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали зилзила юз берди. Ер силкинишлари, кейин 300 га яқин ерости силкинишлари мамлакатнинг 10 вилоятида, шунингдек, қўшни давлатларда ҳам сезилган. Улардан Сурия энг кўп жабр кўрган.
Шундан сўнг Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик мотам эълон қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Туркияда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан дастлаб 100 кишилик қидирув-қутқарув гуруҳи, жорий йилнинг 9 февраль куни 71 кишилик иккинчи гуруҳ Туркияга юборилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон жорий йининг 6 февраль куни кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь