Шавкат Мирзиёев Эрдўған билан учрашди
Local
−
19:43 618 1 minute
Бугун, 29 октябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Туркиянинг миллий байрами – Республика куни муносабати билан бутун турк халқини қизғин муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик тилаган.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини, хусусан, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

Сўнгги йилларда барча даражаларда фаол мулоқотлар олиб борилаётгани катта мамнуният билан қайд этилган. Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар ва авиақатновлар сони изчил ўсиб бормоқда. Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича мунтазам равишда қўшма тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Томонлар бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашни таъсис этиш, Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш, истиқболли лойиҳалар портфелини кенгайтириш ҳамда янги йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни изчил давом эттириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратган.


Етакчилар бўлажак тадбирлар режаси, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.
Live
All27 October