ЖССТ Россиянинг коронавирусга қарши тўққизта вакцинасини ишлаб чиқишни маъқуллади
Саломатлик
−
24 Апрель 2020
7907Россияда синови кетаётган тўққизта вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг истиқболли ишлар рўйхатига киритилди. Улар орасида “Вектор“ вирусология ва биотехнология давлат илмий марказининг олтита вакцинаси ва бошқа илмий-тадқиқот ташкилотларининг учта вакцинаси бор.
Новосибирск олимлари марказининг ишланмалари орасида Эбола вирусига қарши вакциналар платформаси, қизамиқ, А гриппи, весикуляр стоматит вируслари, шунингдек субунит ва мРНК вакциналарига асосланган препаратлар мавжуд. Бундан ташқари, БИОКАД корхонаси иккита вакцинани тақдим этди.
Маълумотларга кўра, ЖССТ томонидан ҳозирда ишлаб чиқилаётган коронавирусга қарши вакциналар рўйхати тузилган. 2020 йил 23 апрель ҳолатига кўра, дунёда 83 та вакцина лабораторияларда ишлаб чиқилмоқда. Улардан 77 таси преклиник синов босқичида, олтитаси эса одамларда клиник синовлардан ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг Оксфорд университети олимлари коронавирусга қарши вакцинани кузгача ишлаб чиқиш имкони борлигини айтишганди. Кеча, 23 апрель куни эса ушбу университет олимлари вакцинанинг клиник синовларини бошлашди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь