Путин вакцина устидаги ишларни тезлаштиришни буюрди
Олам
−
16 Апрель 2020
9235Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳукуматга ва Давлат кенгашига коронавирус билан курашиш бўйича янги кўрсатмалар берди. Хусусан, улар вакциналарни синовдан ўтказиш вақтини қисқартиришлари керак. Кўрсатмалар рўйхати бугун, 16 апрель куни Кремль веб-сайтида эълон қилинди.
Таъкидланишича, 15 майга қадар клиник тадқиқотларни ва иммунобиологик дориларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш керак. Шунингдек, клиник синовларни клиник синовларга қадар бўлган даврда параллел равишда ўтказиш имкониятини таъминлаш таклиф этилади.
Бундан ташқари, 25 апрелга қадар федерал бюджетдан шифокорларга қўшимча тўловлар учун маблағ ажратилиши белгиланди. Шунда шифокорлар 80 минг рубль, ўрта лавозимдаги тиббиёт ходимлари 50 минг рубль ва кичик тиббий ходимлари эса 25 минг рублдан ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Шунингдек, Россия раҳбарининг кўрсатмаларидан бири иқтисодиётнинг реал секторидаги корхона ва ташкилотларни қўшимча қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқишдир. Ушбу йўл билан иқтисодиётдаги кескин вазиятни юмшатиш кўзда тутилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан боғлиқ 27 938 та ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 2 304 нафари соғайган, 232 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 25 402 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь