Жиззахда юк машинаси, микроавтобус ва Lacetti тўқнашди. Қурбонлар бор

3-саҳифа

image

Жиззах шаҳрида юк машинаси Lacetti ва йўловчи микроавтобус билан тўқнашиши оқибатда 3 нафар фуқаро вафот этди, яна 13 киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат 18 март куни шаҳарнинг Нурлиобод маҳалласидан ўтган А376 халқаро автомобиль йўлида содир бўлган. Ҳаракатланиб келаётган юк автомашинаси ўзи билан бир йўналишда чапга бурилмоқчи бўлган Lacetti ва қарама-қарши томонда келаётган йўловчи микроавтобус билан тўқнашган.

Оқибатда 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 15 нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига олиб борилган. Кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан яна 2 нафар фуқаро шифохонада вафот этган.

Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, келгусида бундай ЙТҲларнинг олдини олиш учун юк машинаси ҳайдовчиси ишлайдиган компанияда 120 нафар юк машинаси ҳайдовчиси билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

“Юк машинаси агар ўнг томондан ҳаракатланганида, 5.8.7 йўл белгисига амал қилганида бу ҳолат бўлмасди”, дейди ЙҲХБ вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида Matiz ҳайдовчиси ухлаб қолиб, юк машинаси билан тўқнашганди. Оқибатда Matiz ҳайдовчиси вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах микроавтобус Қурбон юк машинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг