Жиззахда Matiz ҳайдовчиси ухлаб қолиб, даҳшатли ЙТҲ содир этди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида Matiz ҳайдовчиси ухлаб қолиб, юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда Matiz ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 13 март куни 06:50 ларда Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 магистралининг 980-километрида Самарқанд-Тошкент йўналишида кетаётган Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқ орасида яъни транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойидан қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган ва Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракат қилиб келаётган юк машинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида Matiz ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари билан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Lacetti русумли машина дарахтга бориб урилган эди. ЙТҲ оқибатида транспорт воситаси техник шикастланган. Ҳайдовчи ва йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг