Жиззахда солиқчи ва қўриқчи пора билан ушланди
3-саҳифа
−
29 Август 7897 1 дақиқа
Жиззах вилоятида Қўриқлаш бошқармасининг Жиззах шаҳар бўлими назоратчиси ва солиқ тизимида инспектор лавозимида ишлаган ходим пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давлат тузилмаларида коррупцион ҳолатларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Хусусан, Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасининг Жиззах шаҳар бўлими назоратчиси таълим ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига ихтисослашган иккита МЧЖ фаолиятида юзага келган солиқ қарздорлиги ва жарималарни ўзининг танишлари ёрдамида камайтириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширув давомида, у “холис хизматни” жорий йилнинг июнь ойига қадар солиқ тизимида инспектор лавозимида ишлаган таниши орқали ҳал қилиб бериши кераклиги аниқланиб, мазкур шахс ҳам процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятдаги туманлардан бирининг мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудири пора билан кўлга тушган эди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь