Жиззахда одамларни Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Жиззах вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро Н.Б.Қ. Зарбдор туманидан бўлган А.А.Д.ни гўёки Мексика орқали АҚШга ишга жўнатиш баҳонасида алдаб, ундан жами 200 миллион сўм (шу жумладан 11 200 АҚШ доллари ва 50 млн сўм) олмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган.

Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 4 та вилоятда фуқароларни “Туркия-Европа-Мексика” йўналиши орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш учун катта миқдорда пул талаб қилган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жиззах Мексика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг