АҚШда Хэллоуин кечасида учта отишма содир бўлди. Қурбонлар бор

World

−

image

АҚШнинг Техас штати Даллас шаҳридаги Дип Эллум маҳалласида Хэллоуин кечаси учта отишма содир бўлди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлиб, 15 нафарга яқин одам жароҳатланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълум қилинишича, отишмалар кеча, 1 ноябрга ўтар кечаси шаҳар марказининг шарқий қисмида жойлашган Дип Эллум маҳалласининг учта нуқтасида юз берган. Биринчи отишма соат 00:20 атрофида, иккинчиси соат 01:00 дан бироз ўтиб, учинчиси эса ундан ярим соат ўтиб содир бўлган.

Даллас полицияси бошлиғи Дэниел Комонинг айтишича, ҳозирча учта ҳодиса ўртасида боғлиқлик аниқланмаган. Отишмалар бинолар ичида ёки кўчада содир бўлганига ҳам аниқлик киритилмаган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари бир неча кишини қўлга олиб, сўроқ қилмоқда. Бироқ уларнинг отишмаларга алоқадорлиги ҳозирча номаълум. Полиция ҳодисаларни содир этган шахсларни аниқлаш бўйича тергов олиб бормоқда.

Жароҳатланганлар сони ўзгариши мумкин. Чунки айрим жабрланувчилар тиббий ёрдам олиш учун шифохоналарга мустақил равишда мурожаат қилган. Ҳалок бўлганларнинг шахси ва жароҳатланганларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Полиция Хэллоуин байрами муносабати билан ҳудудда одамлар кўплигини ҳисобга олиб, ходимлар сонини олдиндан оширган. Шунга қарамай, отишмалар вақтида ҳеч бир полиция ходими жароҳатланмаган. Полиция бошлиғининг сўзларига кўра, ходимлардан бири жабрланганлардан бирига ҳаётини сақлаб қолиш учун ёрдам кўрсатган.

Шунингдек, полиция ҳодисалар вақтида маҳаллада бўлган фуқаролардан фото ва видеоларни тақдим этишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Хэллоуин байрами либослари сотиладиган дўконда отишма юз бериши оқибатида ҳомиладор аёл ҳалок бўлиб, яна олти киши турли даражада яралангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends