Фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
01 Май
39544 та вилоятда фуқароларни “Туркия-Европа-Мексика” йўналиши орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш учун катта миқдорда пул талаб қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХнинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд туманида истиқомат қилувчи 1990 йилда туғилган шахс Навоий шаҳрида яшовчи фуқарони “Туркия-Европа-Мексика” йўналиши орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 28 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 14 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хизматнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун бир неча маротаба судланган шахс Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, уни Қўшма Штатларга юбориш ва виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар миқдоридаги пул маблағини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кузатилган ҳолатда эса Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи 2000 йилда туғилган шахс маҳаллий фуқарони “Туркия-Испания-Мексика” йўналиши орқали Америкага ишлаш мақсадида юбориш учун мансабдор танишлари орқали виза расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 5 минг доллар ва 26 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хизматнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш ҳамда виза ва бошқа ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 38 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 52 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида фуқароларни Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига юбормоқчи бўлган шахслар қўлга олинганди. Ушбу шахслар 40 000 доллар эвазига Мексика давлати орқали АҚШга чегарадан ўтказиб қўйишини айтиб, олдиндан 4 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
LiveБарчаси