Тошкентда фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлганлар қўлга тушди
3-саҳифа
−
21 Апрель
2130Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида фуқароларни Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига юбормоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Ушбу тадбирларда чет эл фуқароси Н.С. фуқаролар З.Э. ва И.С.нинг ишончига кириб, уларни 40 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига чегарадан ўтказиб қўйишини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, фуқаролар Ж.Т. ва Р.Т. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, уни 18 000 АҚШ доллари эвазига айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига юборишини айтиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ўтказилган тадбирларда АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланганди.
LiveБарчаси