Жиззахда Lacetti “люк”идан танасини чиқариб кетган қиз жаримага тортилди
Жамият
−
27 Май 2021
15931Жорий йилнинг 20 май куни ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида Lacetti русумли машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро (қиз бола) танасини транспорт воситаси “люк”идан чиқариб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.
Жиззах вилояти ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, ҳайдовчи ва йўловчининг шахсига аниқлик киритилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Йўловчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этгани учун баённома тузилди.
“Машина эгаси рулда эмас эдилар, узр сўрайман, мен билан Вали исмли ўзимнинг олдинги танишим бор эди. Машина эгасининг уйдагиларидан, оила аъзоларидан, рафиқасидан узр сўрайман. Агар қўлларидан келса кечиришсин. Мени деб битта оила бузилиб кетишини истамайман” дейди қиз.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь