Жиззахда 292 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланди

3-саҳифа

image

Жиззахда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига жарима тўламаслик мақсадида ўзганинг автомобиль рақамидан фойдаланган ва 292 та қоидабузарлик содир этган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 июль куни халқаро автомагистралнинг Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан ўтувчи қисмида сирена ва милтилловчи чироқлар ўрнатилган ҳолда ҳаракатланаётган Malibu 2 русумли автомобиль тўхтатилган.

Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда автомобилдаги рақам рўйхатдан ўтиш гувоҳномасидаги рақамга мос келмаслиги, машина багажида яна бошқа давлат рақами борлиги аниқланган. Автомобиль жарима майдончасига юборилиб, ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, автомобиль рақами 2022 йил 4 август куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги устахоналардан бирида Nexia 1 русумли машинадан ўғирлангани ва шу вақтгача Toyota Prado, Malibu 2, Tracker ва Nexia 3 русумли жами бешта автомобилга ўрнатилиб, уларда 292 марта қоидабузарлик содир этилгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда бир йилда 15 марта қоида бузган ҳайдовчи 17 яшар ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлганди. Андижонда эса икки ой ичида 26 марта қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи 28 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган. Шунингдек, Тошкентда 10 ойда йўл ҳаракати қоидасини 36 марта бузган кишига нисбатан 35 миллион сўм жарима солинган.


Мақола муаллифи

Теглар

қоидабузарлик Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made