Жиноятми ё суиқасд? Туркия ИИВ раҳбари Қодированинг ўлими ҳақида гапирди
Олам
−
11 Октябрь 2019
11284Ўзбекистонлик Нодира Қодированинг вафоти Туркиядаги расмий идоралар раҳбарларини ҳам оёққа турғазди. Бугунгача расмийлар бу воқеаликка кўз юмиб келган бўлса, ниҳоят Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу CNN Turk телеканалига берган интервьюсида Қодирова билан боғлиқ ишга тўхталди.
“Ушбу воқеа ҳақида хабар топганим заҳоти Анқара Ички ишлар бошлиғини воқеа жойига юбордим. Ўша кундан бери ҳаммасини ўзим назорат қилиб келяпман.
У ўз жонига қасд қилмади, ўлдирилди дейишяпти. Айни вақтда бундай далил йўқ. Бу ишни ёпди-ёпди қилишни қўя туринг. Бундай масалаларга алоҳида эътибор қаратиш бизнинг ташаббусимиз бўлади. Бу адолатдан ташқари виждон ва инсонийлик масаласи.
Барча воқеаларда қандай ишлар олиб борилса, воқеа жойида қандай текширув ишлари олиб борилса, бу ҳолатда ҳам худди шундай йўл тутилган. Шундай бир вазиятда қўл қовуштириб ўтирамизми?
Келинг, айбдорни далилсиз тутайликда, ишни судга оширайлик. Сизнингча, бу тўғрими?
Суд-тиббиёт экспертизаси қилинди, тегишли намуналар олинди. Фақат депутатнинг рақифаси склероз хасталигига чалингани сабаб прокуратура унинг сўроқ қилинмаслигига рухсат берди. Ундан ташқари уйдаги ҳаммага тегишли намуналар, яъни бармоқ излари олинди. Воқеа жойи ва воситаларига алоқадор нималар қилиниши керак бўлса, ҳаммаси қилинди. Агар бу ими-жимида ёпиладиган бўлса, бизнинг инсонлигимиз, давлатнинг эса давлатлигида маъно қолмайди”, дейди Ички ишлар вазири Сойлу.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 сентябрь куни ўзбекистонлик 23 яшар Нодира Қодирова Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партияси депутати Ширин Уналнинг уйида вафот этди. Аввалига тарқатилган хабарларда қиз ўз жонига қасд қилгани маълум қилинди. Кейинроқ, у жиноят қурбони бўлгани айтилди. Айни вақтда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.
LiveБарчаси