Жерар Депардье ҳибсга олинди

Маданият-санъат

image

Бугун, 29 апрель куни Франция полицияси машҳур актёр Жерар Депардьени жинсий зўравонликда айблаб, ҳибсга олди. Бу ҳақда "Le Monde" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 75 ёшли актёр турли йилларда икки аёлга жинсий тажовуз қилгани учун сўроқ қилинмоқда. Биринчи эпизод, гўёки 2014 йилда "Сеҳргар ва сиамликлар" фильмини суратга олиш майдончасида, иккинчиси эса 2021 йилда "Яшил панжурлар" картинасини тасвирга олиш жараёнида содир бўлган. Аммо актёрнинг ўзи барча айбловларни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам Жерар Депардье устидан 13 мартадан ортиқ жинсий тажовуз айблови билан шикоят тушган бўлиб, жумладан 2023 йилнинг қиш ойида француз актёри аёллар ва 10 ёшли қизча олдида беҳаё товушлар чиқаргани ва уятли мавзуларда гапираётгани акс этган видеолар тарқалганди.

Шунингдек, франциялик актёр Жерар Депардье аёлларга нисбатан ҳақоратомуз сўзлар ишлатгани учун Франциянинг энг олий мукофоти – “Фахрий легион” орденидан маҳрум қилиниши айтилганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Франция Жерар Депардье

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made