Жастин Бибер фарзандли бўлди
Маданият-санъат
−
24 Август
8313Америкалик қўшиқчи Жастин Бибер ва унинг рафиқаси Ҳейли ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда хонанда ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Жастин Бибер тармоққа жойлаган пости остида “Хуш келибсан, Жек Блюс Бибер” деб изоҳ қолдириб, ўғлининг исми Жеклигига ишора қилди.
Жастин турмуш ўртоғи саломатлигини тиклаб олиши ва туғруқдан кейин аёллар бошдан кечирадиган тушкунлик даврини енгиб ўтишига ёрдам бериш учун бир муддат санъатдан танаффус эълон қилди.
Маълумот учун, Ҳейли Бибернинг фарзанд кутаётгани ҳақидаги хабар май ойида маълум бўлган эди. Бу вақтда Ҳейли ҳомиладорликнинг олтинчи ойида бўлган. Ҳомиладорликнинг сўнгги кунларигача мухлислар қиз ёки ўғил туғилиши масаласи устида кўплаб баҳслашди, юлдузлар эса биринчи кунданоқ боланинг жинси ва исмини яширмади.
Модель она бўлишини оммага ошкор қилишдан олдин кўплаб фотосессияларда иштирок этган ва суратлар туфайли унинг фарзанд кутаётгани ҳақида доим миш-мишлар бўлган.
Жастин Бибер ва Ҳейли Болдуин 2018 йилда турмуш қурган. Бир йил ўтгач, 2019 йил 30 сентябрда эр-хотин яқин дўстлари ва қариндошлари учун тўй маросимини ўтказиб берган.
Тўйдан сўнг модель тезроқ фарзандли бўлишни орзу қилишини айтган:
“Мен болаларни жуда яхши кўраман ва тез орада ўзимнинг ҳам фарзандларим бўлишини истайман”, деган эди Ҳейли “Vogue” нашрига берган интервьюсида.