Жастин ва Хейли Биберлар фарзанд кутяпти
Маданият-санъат
−
10 Май
7643Америкалик машҳур жуфтлик – модель Хейли ва хонанда Жастин Бибер илк фарзандини кутаётганини эълон қилди. Бу ҳақда улар Instagram’даги саҳифасида пост қолдирди.
Instagram слайд-шоу постида Биберлар далада тўй қасамёдларини янгилаётгани акс этган. Видео ва фотосессия жараёни кеча, 9 май куни Гавайида бўлиб ўтгани маълум қилинган.
Шунингдек, шоу-бизнес вакиллари, жумладан америкалик реалити-юлдуз Ким Кардашиан ва модель Жижи Хадид ижтимоий тармоқ орқали ўз табригини йўллаган.
Маълумот учун, Жастин ва Хейли 2018 йилда турмуш қурганди.
Эътиборлиси шундаки, Хейли Бибернинг ҳомиладорлиги ҳақидаги хабардан сўнг Селена Гомез ҳам ҳозирги севгилиси Бенни Бланко билан бирга тушган фотосуратларини тармоққа жойлаган. Фотосуратлардан бирида қўшиқчи йигити билан қўл ушлашиб тургани, бошқасида эса "Бир бинода қотилликлар" сериалининг суратга олиш гуруҳи тасвирланганини кўриш мумкин.
Қайд этилишича, Гомес шу тариқа ўзининг собиқ севгилисига жавоб қайтармоқчи бўлган.
LiveБарчаси