Жапаров хавотирда. У Путин, Тўқаев ва Пашинянга қўнғироқ қилди

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, шунингдек, Россия Президент Владимир Путин ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан Қозоғистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда бугун, 6 январь куни Қирғизистон давлат раҳбари Матбуот хизмати хабар берди. 

"Президент Коллекттив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ)га аъзо давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбари Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, шунингдек, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот ўтказди. Давлат раҳбарлари Қозоғистон Республикасидаги мавжуд вазиятни муҳокама қилдилар”, дейилади хабарда. 

Матбуот хизмати хабарига кўра, Жапаров “қўшни давлатдан инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб талон-тарож ва талончилик ҳолатлари ҳамда бошқа зўравонлик фактлари тўғрисида келаётган маълумотлардан” хавотир билдирган. 

“Томонлар инқирозли вазиятларга жавоб бериш бўйича КХШТ низоми асосида хавфсизликни таъминлаш бўйича ягона позицияни муҳокама қилдилар”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) мамлакатга чекланган муддатга тинчликпарвар кучларни киритиш хусусида қарор қабул қилганди. 

КХШТга Беларусь, Россия, Арманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон аъзо.

Қозоғистонда намойишлар 

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.    

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилганди. Лекин, 5 январь куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг бир қанча вилоятларида содир этилган ноқонуний ҳаракатлар чоғида жамоат тартибини бузганлик учун 200 дан ортиқ кишини қўлга олди.  

5 январь куни, шунингдек, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Президент Тўқаев эгаллади.

Шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Эрмек Сагимбаев эгаллади.

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.

Президент Республика давлат қўриқлаш хизмати раҳбари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Садир Жапаров Қозоғистондаги вазият

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг