Жанубий кореялик жосус Ким Чен Иннинг ўрнини ким эгаллашини башорат қилди
Олам
−
04 Январь
13984Корея Республикаси Миллий разведка хизмати директори лавозимига номзод Чо Тхе Ён Шимолий Кореа раҳбарининг қизи Ким Чжу Эни Шимолий Корея етакчисининг ўрнига тайёрланаётганини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда “Yonhap” ахборот агентлиги маълум қилди.
Жумладан, Чо Тхе Ён ўзининг номзодлиги бўйича парламент эшитувлари доирасида бир қанча саволларга ёзма жавоб берган.
“Омма қаршисидаги чиқишлари ва тадбирларда кўрсатилаётган ҳурмат ва эҳтиромни таҳлил қилсак, Ким Чжу Э отасининг биринчи даражали меросхўри бўлиб кўринади”, дейди Тхе Ён .
Агентликнинг қайд этишича, бу Жанубий Корея разведкаси томонидан Ким Чжу Э ролига бундай баҳо берилган биринчи баёнотдир. Илгари Миллий разведка хизмати Ким Чен Иннинг қизи унинг меросхўри бўлиши учун ёшлик қилишини айтаётганди. Шу билан бирга, Чо Тхе Ён разведка ҳеч қандай вариантни истисно қилмаслигини қўшимча қилди, чунки КХДР етакчиси ҳали ёш ва соғлом.
Агентлик маълумотларига кўра, Ким Чжу Э 2013 йилда туғилган. У биринчи марта 2022 йил 18 ноябрда, отаси билан янги Хвасон-17 қитъалараро баллистик ракетаси синовида қатнашганида оммага кўриниш берган. КХДР оммавий ахборот воситалари уни “суюкли” ва “ҳурматли қиз” деб аташади. Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, Ким Чен Иннинг жинси номаълум яна бир фарзанди бор. Аввалроқ Сеулда КХДР етакчисининг учта фарзанди, жумладан, тўнғич ўғли ва жинси номаълум учинчи фарзанди борлиги айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойи охирларида Шимолий Корея Жанубий Корея билан 2018 йил 19 сентябрдаги ҳарбий кескинликни камайтириш бўйича келишувни бекор қилган эди.
LiveБарчаси