Жанубий Корея Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Жамият
−
07 Июнь
3358Вон До Ён Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
"Вон До Ён жанобларининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олдик. Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Жаноби Олийларининг мамлакатимизга бўлажак ташрифини интиқлик билан кутмоқдамиз. Президентлар саммитига тайёргарлик кўриш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, давлатларимиз ўртасидаги анъанавий яқин алоқаларда янги ўсиш нуқталарини кашф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик. Жаноб элчига Ўзбекистондаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз", деб ёзди Бахтиёр Саидов Telegram-каналида.
Маълумот учун, Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси ҳамроҳлигида 10-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 4 июнь куни Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Смита Пант ишонч ёрлиқлари нусхаларини Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга топширган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь