Жалолов профессионал боксда ҳали жанг режалаштирмаяпти
Спорт
−
22 Август
5198Аввалроқ, оғир вазн тоифасидаги қозоғистонлик боксчи Иван Дичко ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалоловни нокаутга учратишга ваъда берганди. Дичконинг менежери Зиё Алиев “Vesti.kz” мухбири билан суҳбатда ўзбекистонлик икки карра Олимпиада чемпиони Жалолов билан эҳтимолий жанг вақтини ҳам маълум қилганди.
Алиев ўз нутқида Жалолов билан жанг 2025 йилда бўлиб ўтиши мумкинлигини айтган.
Бироқ Жалолов профессионал боксда ҳали ҳеч қандай жанг режалаштирмаяпти. Бу ҳақда боксчининг ўзи QALAMPIR.UZ'гa маълум қилди.
Жалолов айни пайтда дам олаётгани ҳамда жанг бўйича ҳали бундай таклиф келиб тушмаганини айтиб ўтди.
Маълумот учун, Дичко профессионал рингда 14 та жанг ўтказган ва жангларнинг 13 тасида рақибларини нокаутга учратган. Жалолов эса 14 жангнинг барчасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик профессионал боксчилар Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Эргашев Халқаро бокс федерациясининг (IBF) янгиланган рейтингида кучли ўн бешталикни тарк этди. WBC'да эса Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан 2 поғона кўтарилиб, 6-ўриндан жой олди.