Жаҳонгир Отажановнинг лицензияси қайтариб берилди
Маданият-санъат
−
16 Октябрь 2019
26772Бироз аввал, “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Директор Одилжон Абдуқаҳҳоров раислигида ўтаётган мажлисда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг жорий йилнинг 14 октябрь куни олиб қўйилган лицензияси қайтарилди. Бу ҳақда йиғилишда бўлиб турган “QALAMPIR.UZ” мухбири хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 9 октябрь куни “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган “Муносабат” ток-шоусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрь куни “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ижроси муҳокамаси давомида студия мониторида тўйлардан олинган айрим лавҳалар муҳокама қилинди. Бу лавҳада хонанда Жаҳонгир Отажонов билан боғлиқ тасвирлар ҳам акс этиб, иштирокчилар бунга салбий муносабатларини билдиришди.
Шундан сўнг, хонанда Жаҳонгир Отажонов ижтимоий тармоқ орқали чиқиш қилиб, “Олларинг мани лицензиямни, маза қилларинг, агар шу билан маданиятли бўлсаларинг. Ман хурсанд бўламан... халқ маданиятли бўлиб кетиб қолса шу билан...” қабилида турли фикрлар билдирди. Орадан кўп ўтмай, “Ўзбекконцерт” Жаҳонгир Отажоновни лицензиясидан маҳрум этганди.
Дарвоқе, йиғилишда хонанданинг ўзи иштирок этмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь