“Ўзбекконцерт”да навбатдан ташқари йиғилиш
Маданият-санъат
−
16 Октябрь 2019
7367Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 октябрь куни хонанда Жаҳонгир Отажоновга “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 7422-сон лицензиянинг амал қилиши муддатидан аввал тугатилди. Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда, жамоатчилик орасида кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
13 октябрь куни эса 13 йилдан буён тақиқ остида бўлган хонанда Озода Нурсаидова йўл қўйган сиёсий хатолари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кечирилиб, унга эркин ижод қилиш имконияти берилди.
Айни вақтда “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида навбатдаги ташқари йиғилиш бўлиб ўтмоқда. QALAMPIR.UZ мухбирининг “Ўзбекконцерт”дан туриб хабар қилишича, бугун яна қайсидир хонанда лицензиясидан айрилади ёки лицензияли бўлади.
Йиғилиш тафсилотларини QALAMPIR.UZ`да кузатиб боринг.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь