Жаҳонгир Ортиқхўжаев – Ўзбекистон 1 тонна пахтадан минг доллар, АҚШ эса 130 гр “айфон”дан шунча даромад қиляпти

Жамият

image

Аввалроқ хабар берганимиздек, бугун, 29 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва ҳокимлик мутасаддилари иштирокида Матбуот анжумани ўтказилди.

Ушрашувда журналистлардан бири шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан Тошкентнинг яқин келажагини қандай кўра олиши хусусида савол берди.

“Биринчи қилишимиз керак бўлган ишимиз, шундай тартибга солайликки, биз қанча ишлашимиздан қатъи назар келган кейинги ҳоким уни давом эттириб кетсин, яъни миллатга, халққа зарари тегмасин. Аввалги ҳокимлар даврида бир ҳоким кетгач, иккинчиси келиб ишни яна бошқатдан бошларди. 

Мен учун энг катта муаамолар, эътибор қаратиш лозим бўлган соҳа бу боғча, мактаб, университет. Биз Тошкентни ақлли қилишимиз керак, меҳнат эмас, ақл сотишимиз керак. Яъни Тошкент ақл сотувчи шаҳарга айланиши керак. Чунки бу пойтахт. Ақлли шаҳар дегани бу ҳамма жойга камера ўрнатиш дегани эмас. 

Масалан 1 тонна пахтани етиштириш учун қанча меҳнат кетишини биласиз. Биз 1 тонна пахта етиштириб минг долларга сотяпмиз. Ёки бир ярим минг долларга. Америка эса 130 граммлик айфонни минг долларга сотяпти. Улар ақл сотяпти, биз меҳнат сотяпмиз. Мен Тошкентни ақлли, технология ривожланган шаҳарга айланишини истардим” деб айтиб ўтган шаҳар ҳокими.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг