Зеленский ва Латвия Президенти Львовдаги қабристонга борди (фотогалерея)

Олам

image

Бугун, 3 март куни Украина Президенти Владимир Зеленский ва Латвия раҳбари Эгилс Левитс Украинанинг Львов шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Украина етакчиси девонининг матбуот хизмати хабар берди.

Украина делегацияси таркибини Владимир Зеленский, биринчи хоним Елена Зеленская, Президент девонининг ўринбосари Алексий Кулеба, Львов вилояти маъмурияти раҳбари Максим Козицкий ва унинг биринчи ўринбосари Андрей Годик ташкил қилган.

Львовга ташриф билан келган Латвия Президенти Эгилс Левитс ва биринчи хоним Андрей Левитс билан бирга сиёсатчилар Личаков қабристонига ташриф буюриб, украиналик ҳарбийлар хотирасини ёдга олган.

Шунингдек, Президент Зеленский тиббиёт муассасаларида даволанаётган украиналик жангчиларни ҳам бориб кўрган. У шифокорларга миннатдорлик билдириб, ҳарбийлар билан суҳбатлашган. Ҳамда уларга давлат мукофотларини топширган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 январь куни Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг ғарбида жойлашган Львов шаҳрига борганди. Шу куни ҳам у Личаков қабристонига бориб, ҳалок бўлган украиналик ҳарбийлар хотирасига ҳурмат бажо келтирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский Эгилс Левитс Львов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг