Зеленский Львовга борди (фоторепортаж)
Олам
−
11 Январь 2023
8006Бугун, 11 январь куни Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг ғарбида жойлашган Львов шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Президент шаҳарда ҳалок бўлган украиналик ҳарбийлар хотирасига ҳурмат бажо келтирган. Маросим Личаков қабристонининг Марс майдонида бўлиб ўтган.
Шунингдек, Зеленский Львовга иш сафари чоғида давлат чегараси қўриқланишини таъминлаш ҳолати ва Украинанинг шимоли-ғарбий вилоятларида мавжуд хавфсизлик ҳолати бўйича мувофиқлаштирувчи йиғилиш ўтказган.
Хусусан, йиғилишда Беларусь билан чегарадаги вазият муҳокама қилинган. Бундан ташқари, Зеленский йиғилишда тегишли ҳудудлардаги аксил-саботаж тадбирлари тўғрисида маълумотларни тинглаган.
“Биз чегара ҳудудларида ҳозирча ҳеч нарса кўрмаяпмиз, лекин чегарада ҳам, ҳудудларда ҳам тайёр бўлишимиз керак”, дейди Владимир Зеленский.
Хусусан, давлат раҳбари чегарадаги ҳолат, Беларусь билан чегарадош ҳудудлардаги чегарачилар ва ҳарбий хизматчиларнинг моддий таъминоти тўғрисида маълумот берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларусь фуқароси Александр Лукашенко мамлакат Россия Федерациясининг Украинадаги “махсус ҳарбий операция”сида иштирок этаётганини, бироқ Беларусга зарба берилишининг олдини олиш мақсадида ўз ҳарбийларини юбормаётганини айтган эди.
LiveБарчаси