Зеленский Ғарбнинг қурби етганидан ортиқ нарса сўраяпти – Ле Пен
Олам
−
14 Апрель 2022
15369Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарб давлатларидан улар бера оладиганидан кўпроқ нарса сўраяпти. Бу ҳақда Франция президентлигига номзод Марин Ле Пен таъкидлаган.
“Зеленский янада кўпроқ қўллаб-қувватлашларини хоҳлайди. Баъзан у бера оладиганидан кўпроқ нарса сўрайди”, деган Ле Пен.
У Украинадаги воқеаларга нисбатан “геноцид” атамасини қўллашга қарши чиққан.
“Геноциднинг жуда аниқ ҳуқуқий таърифи бор ва у вазиятга тўғри келмайди”, деган Ле Пен.
Шу билан бирга, Ле Пен Россияни халқаро майдонда яккалаб қўйиш имкониятига ишонмаслигини таъкидлаган. “Бу буюк жаҳон давлати”, деган у ва Украина можароси тугаганидан кейин НАТО ва Россия ўртасидаги алоқаларни қайта тиклаш тарафдори эканини таъкидлаган.
“Ўйлайманки, агар Россия узоқ муддатга Хитой билан ҳамкорлик қилишни танласа, Ғарб нимадир йўқотади”, деган президентликка номзод.
У давлат раҳбари этиб сайланса, ташқи сиёсатида “мустақиллик, тенглик ва барқарорлик” тамойилларига амал қилинишини таъкидлаган.
Ле Пен Президент этиб сайланса, Францияни НАТОдан чиқариш ниятида. Шу билан бирга у Европа Иттифоқидаги аъзоликни сақлаб қолмоқчи ва ташкилотни ичидан ислоҳ қилиш ниятида.
Маълумот ўрнида, Францияда жорий йилнинг 24 апрель куни президентлик сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. Ле Пеннинг рақиби мамлакатнинг амалдаги Президенти Эммануэль Макрон бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Макрон АҚШ Президенти Жо Байденнинг Украинада содир бўлаётган воқеалар унга “геноцид”дек туюлганини айтган сўзларига қўшилмаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь