Ле Пен Францияни НАТОдан чиқаришга ваъда берди

Олам

image

Франциядаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичига ўтган “Миллий ассоциация” етакчиси Марин Ле Пен агар сайловда ғолиб бўлса, Франция НАТОдан чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда унинг ўзи бугун, 13 апрель куни Парижда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган. 

“Франция НАТОнинг бирлашган ҳарбий қўмондонлигини тарк этишини истайман. Бизнинг қўшинларимиз НАТО ёки Европа қўмондонлигига бўйсунишига ҳеч қачон рози бўлмайман. Франция 1966 йилдан 2009 йилгача бўлган альянсдаги мақомига қайтиши керак”, дейди Ле Пен.

Унинг айтишича, агар у давлат раҳбари этиб сайланса, мамлакатни Европа Иттифоқидан чиқармайди, балки уни ичкаридан ислоҳ қилади.

“Frexit менинг лойиҳам эмас. Мен Европа Иттифоқини ичкаридан ислоҳ қилмоқчиман. Шу билан бирга, француз ва немис тилларининг мавқеини мустаҳкамлаш зарур, деб ҳисоблайман”, дейди президентликка номзод.

Ле Пеннинг таъкидлашича, агар у сайловда ғалаба қозонса, Украинадаги можаро тугаганидан кейин НАТОга Россия билан стратегик яқинлашувни таклиф қилади.

“Ҳарбий ҳаракатлар тугагач, мен НАТО ва Россия ўртасида стратегик яқинлашувни таклиф қиламан”, дейди у. 

“Миллий ассоциация” етакчисининг қўшимча қилишича, унинг ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари “мустақиллик, тенг масофа ва барқарорлик” бўлади.

Шунингдек, у Украинага мудофаа қуроллари етказиб бериш ва разведка масалаларида ёрдам беришда давом этишни ваъда қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

937

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг